Юксак маънавиятли ёшлар – юрт таянчи!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал – демократик партияси Фарғона вилояти  Қўштепа туман Кенгаши томонидан Ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган “Юксак маънавиятли ёшлар – юрт таянчи” шиори остида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда O`zLiDeP Фарғона вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ю.Юсупов, Қўштепа тумани  бош имом хатиби Р.Жалилов, туман хокимлиги Маънавият тарғибот маркази рахбари  Ш.Рахмонов, ИИБ Ёшлар бўйича ўринбосари подполковник М.Қундузов ва бошқа мутасаддилар ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этди.

Анжуманда сўз олган туман бош имом-хатиби Р.Жалилов: – Бугунги кунда жамиятимизга, хусусан, ёшларга онгига хавф солаётган турли оқимлар ва ёт ғоялардан  ёшларимизни асраш, уларда соғлом иммунитет – дунёқарашни шакллантириш ҳар қачонгидан ҳам кўра муҳим вазифа эканини замоннинг ўзи тақазо этмоқда. Бугун ёшларимиз турли хилдаги жуда катта ахборотни қабул қилмоқда. Уларга маълумотларни таҳлил қилишга ўргатиш, яхши-ёмон хабарларни ажрата олиш, айниқса, соф Ислом таълимотини, аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни ўргатиш ҳар биримизнинг, ота-оналарнинг энг муҳим вазифасидир, – дея таъкидлади.

Шунингдек, фарзандларимизнинг таълим жараёни, иш фаолиятини доимий назоратга олиш, энг қимматли бўлган умри – вақтини беҳуда ўтказмасликка ўргатиш, ютуқларини рағбатлантириб, камчиликларига тушунтириш бериб дўстона яқинлик ўрнатиш, албатта ёш авлод вакилларини ҳам маънавий, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий билимга эга бўлишида муҳим дастак бўлишини қайд этди.

Вакиллик матбуот хизмати 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan