Зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Мадина шаҳрига етиб борди

Аввалроқ, диёримиз мўмин-мусулмонлари муқаддас Ҳаж зиёрати сари сафарга отланганлари ҳақида хабар қилгандик. Вилоятимиз зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи ҳозирда Мадинаи мунаввара шаҳрига эсон-омон етиб бориб, айни вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юртларида ибодатлари бошлаб юборганлар. Муқаддас шаҳарларда амалларни мукаммал адо этишда зиёратчиларга малакали ва тажрибали гуруҳ раҳбарлари – элликбошилар хизмат қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятидан тараддуд кўраётган зиёратчиларнинг кейинги гуруҳи 04-август куни Наманган-Мадина йўналиши орқали Саудия Арабистонига йўл оладилар.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan